CНН: Исроил ва ХАМАС сулҳ битимига яқин

CНН: Исроил ва ХАМАС сулҳ битимига яқин

Исроил расмийларининг фикрича, Хамаснинг сўнгги жавоби ҳар икки томонга келишувга эришиш учун батафсил музокараларни бошлаш имконини беради. Бироқ, келишув ҳали ҳам якунланмаган ва кафолатланмаган.

Исроил гаровга олинганлар бўйича Хамасдан жавоб олганини айтмоқда

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху музокараларнинг кейинги босқичига кириш учун аввало яшил чироқ ёқиши керак; ва потенциал келишув тафсилотларини, жумладан, Хамас томонидан гаровга олинган исроилликлар эвазига озод қилинадиган фаластинлик маҳбусларнинг шахсини ва озод қилиш кетма-кетлигини аниқлаш учун бир неча ҳафталик мураккаб музокаралар керак бўлади.

Исроиллик музокарачилар яқин кунларда Исроилнинг сиёсий раҳбарияти, жумладан Нетаняху билан батафсил музокараларнинг ушбу босқичига кириш-қилмаслик масаласини ҳал қилиш учун учрашмоқчи. ХАМАС Исроилнинг таклифига жавобини воситачилар Қатар ва Мисрга етказганини тасдиқлади ва ўт очишни тўлиқ тўхтатиш талабини такрорлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!