Япония НАТО билан алоқани фаоллаштирмоқда

Япония НАТО билан алоқани фаоллаштирмоқда

Япония Бош вазири Фумио Кисида 10-14 июль кунлари Германия ва АҚШга боради. Вашингтонда у НАТО саммитида иштирок этади. Бу ҳақда кун чиқар юрт Вазирлар Маҳкамаси маълум қилди.

Kyodo” агентлиги ёзишича, Германияда Кисида Канцлер Олаф Шольц билан учрашиб, жумладан, иқтисодий хавфсизлик ва мудофаа соҳасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича музокара ўтказишни режалаштирган.

Сўнгги пайт Япония НАТО билан алоқани фаоллаштирмоқда. Кисида ҳозиргача икки бор Альянс анжуманида қатнашди. Брюсселдаги қароргоҳда Япониянинг доимий ваколатхонаси ишлаб турибди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!