200 миллион сўмлик ҳеч қандай ҳужжати бўлмаган дори воситалари ушланди

200 миллион сўмлик  ҳеч қандай ҳужжати бўлмаган дори воситалари ушланди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш тезкор вакиллари томонидан сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига ва муомаласига доир қонунбузарлик ҳолати фош қилди. “С.Нажимов” чегара божхона постига фуқаро бошқарувидаги кириб келган юк автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилди.

Унда автотранспорт воситасининг салон қисми ётоқхонасига жойлаштирилган юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳамда оғзаки сўровда тақдим этилмаган дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 200 миллион сўмлик жами 10 минг 340 дона ҳеч қандай ҳужжати бўлмаган дори воситалари борлиги аниқланди. Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!