Президент мактабларига кириш имтиҳонлари 7 июлдан бошланади

Президент мактабларига кириш имтиҳонлари 7 июлдан бошланади

Президент мактабларининг кириш имтиҳонлари биринчи босқичи 7 июль куни бошланади.

Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.

Имтиҳон вақти ва манзили ҳақидаги маълумот талабгор томонидан ariza.piima.uz сайтига киритилган телефон рақамларига смс-хабарнома орқали маълум қилинади.

Президент мактабларига кириш имтиҳонлари биринчи босқичи Математика фанидан 30 та топшириқ (тест шаклида) ўтказилади.

Талабгорларга топшириқларни бажариш учун 60 дақиқа вақт берилади.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг имтиҳонлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтиши маълум қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!