Юнусободдаги сув қувуридаги носозлик бартараф этилди — Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Юнусободдаги сув қувуридаги носозлик бартараф этилди — Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкентнинг Юнусобод туманида тунда сув қувурида юзага келган аварияни бартараф этиш бўйича ерости ишлари якунланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, кўчаларни сув босиши оқибатида 2300 метр2 асфалт қопламаси шикастланган. Уни қайта тиклаш ишлари Grand Road Tashkent компанияси томонидан амалга оширилади. Бунинг учун уч кун ажратилган.

Сув босган ҳовлилардан сув кетган, кўп қаватли уйларнинг ертўлаларида сув деярли қолмаган. Уйларга сув таъминоти тикланган, бироқ ертўлалар ва коммуникациялар ўтказилаётган ҳудудлар ҳалигача нам бўлгани учун электр таъминоти ҳозирча уланмаган.

Тошкент шаҳар Юнособод туманини 3 июль куни сув босгани ҳақида хабар берилди.

Сув қувури ёрилиб тошгани натижасида автотранспорт воситаларини ҳаракати вақтинчалик чекланди.

Тошкент шаҳар “Сув таъминоти” ахборот хизмати бошлиғи ҳолат сабабини очиқлади.

Унга кўра, ҳолатга яқин ҳудудда жойлашган қозонхонада вақтинча электр таъминоти узилгани сабаб бўлган.

Кўп ўтмай Энергетика вазирлиги сув тошиши электр энергияси ўчирилгани туфайли юзага келганини рад этиб чиқди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!