Тошкентда фуқаро автомобилини одамлар устига ҳайдади

Тошкентда фуқаро автомобилини одамлар устига ҳайдади

Тошкентдаги жанжалда фуқаро автомобилини одамлар устига ҳайдади. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Пойтахт ИИББ матбуот хизматининг маълум қилишича, воқеа 3 июль куни тахминан соат 23:00 ларда Сергели тумани Қўйлиқ-5 даҳасида содир бўлган. Ўзаро таниш бўлган бир нечта фуқаро — К.Ф., Б.А., Т.Ж., Ф.Р., И.У. оғзаки келишмовчилик сабабли жанжаллашиб кетган.

Жанжал натижасида уч нафар фуқаро тиббиёт муассасасига мурожаат қилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи қониқарли. Вафот этган ёки оғир жароҳат олганлар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!