Тайванда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди

Тайванда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди

Тайванда йўловчи поезди қисман рельсдан чиқиб кетиши оқибатида камида етти киши жароҳат олди. Бу ҳақда Тайван марказий ахборот агентлиги маълум қилган.

Унга кўра, ҳодиса Хуалян округидаги Циншуй туннелида содир бўлган. Поездда 500 га яқин йўловчи бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага катта тош бўлакларининг темир йўл рельсларига тиқилиб қолиши сабаб бўлган. Ҳайдовчи катта тезликда тормозни кескин босган ва бунинг оқибатида вагонлар рельсдан чиқиб кетган.

Ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар бор ёки йўқлиги ҳақида хабар берилмаган. Йўловчилар муваффақиятли эвакуация қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!