“Сити” раҳбарлари “Реал”ни “ухлатмоқчи”

“Сити” раҳбарлари “Реал”ни “ухлатмоқчи”

“Манчестер Сити” раҳбарияти “Реал” клуби кутаётган истеъдод эгасини ўзига оғдириб олмоқчи.

Diario Sport нашрининг ёзишича, Европанинг бир неча грандлари назари “Ривер Плейт”нинг 16 ёшли ўйинчиси Франко Мастантуонога тушган.

Ҳужумкор футболчининг шартномасини уни 53 миллион еврога трансфер қилиш имконини берувчи банд бор.

“Реал” вакиллари анчадан бери ёш ўйинчини кузатиб келмоқда. Бироқ, “Манчестер Сити” бу вундеркиндни мадридликларга ьериб қўймоқчи эмас.

Мастантуоно барча турнирларда 18 маротаба майдонга тушиб, иккита гол ва битта ассист қайд этди. 16 ёшли футболчининг амалдаги битими 2026 йилнинг ёзигача имзоланган.

Transfermarkt портали экспертлари ўйинчини 10 миллион еврога баҳоламоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!