Шаҳобиддин Зоиров "IBA Чемпионлар оқшоми"да жанг қилади

Шаҳобиддин Зоиров "IBA Чемпионлар оқшоми"да жанг қилади

Бир қатор нуфузли бокс мусобақаларида шоҳсупага кўтарилган ҳамюртимиз Шаҳобиддин Зоиров профессионал боксдаги навбатдаги жангини 12 июль куни ўтказадиган бўлди.

Шаҳобиддин шу куни Россиянинг Серпухов шаҳрида ўтказиладиган "IBA Чемпионлар оқшоми"да мезбонлар вакили Дмитрий Двалига қарши рингга кўтарилади. Ушбу жанг 53.5 кг. вазн тоифасида саккиз раундга мўлжалланган.

Мазкур бокс кечасининг марказий жанги 2020 йилги россиялик Артур Батиргазиев (10-0, KO 7) ва ирландиялик Жоно Керролл (24-2-1, KO 7) ўртасида бўлиб ўтади. Ушбу жанг супер оғир вазн тоифасида «WBA» камари учун ўтказилади.

Маълумот ўрнида: Дмитрий Двали учун бу, профессионал боксдаги иккинчи жанг ҳисобланади. У шу йилнинг март ойида Сочида бўлиб ўтган турнирдаги илк беллашувида ҳамюртимиз Жасурбек Латиповни муддатидан олдин мағлуб этган эди.

Шаҳобиддин Зоиров проффесионал боксда 5 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!