Саида Раметова жияни Зуҳра Солиева ҳақида: "Мендан ўтган бўлса, кечирсин, мен уни кечирганман" (+ видео)

Саида Раметова жияни Зуҳра Солиева ҳақида: "Мендан ўтган бўлса, кечирсин, мен уни кечирганман" (+ видео)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова жияни, актриса Зуҳра Солиева томонидан ўзи ҳақида турли хил гап-сўзлар тарқалганига муносабат билдирди.

Бу ҳақда актриса YouTube’даги ЯшинТВ каналига берган интервьюсида гапириб берди.

Зуҳра Солиева барибир жигарим, шогирдим. Ўзим у ниҳолни экдим, ўстирдим, у мева бермоқда, мева берганидан хурсандман. У ёшлик қилиб бир нималар дегандир, ёшлик қилиб нималаргадир ишонгандир. Ҳаётда кимдир кимнидир ёмонлайди, кимдир ёлғонларни бир-бирига етказади.

Балки ёшим катта бўлгани учун бу нарсаларга кўп эътибор бермайман,  чунки унинг қанотларини синдиришни истамайман. Унинг отаси, онаси, вафот этган. Фотима эгизагига ваъда бердимми, ваъдамнинг устида тураман. Унинг қўлидан ушлаб, санъат нонини ейиш осон эмас, аммо чидасанг, меҳнат қилсанг, катта, буюк санъаткорлар қаторига қўшиласан, мухлисларинг бўлади, деб ваъда берганман, шу ваъдамни бажардим деб ўйлайман.

Қизим бўлмагани учун уни қизимдек яхши кўрганман. Оиламиз билан яхши кўрганмиз. У чиққан кўрсатувни кўрмадим, аммо кўрганлар ‘Зуҳра сизга соғлик тилаб йиғлади’, — деди. Кўрдингизми, барибир, жигарни жигардан ҳеч қачон айириб бўлмайди. Ҳамманинг гапига у ҳам, мен ҳам қулоқ солмаслигимиз керак. Шуни ундан илтимос қилиб қоламан.

Бир-биримизни асраб, керакли бўлиб яшайлик. Ҳеч қачон айрилмайлик. Мендан ўтган бўлса, кечирсин, мен уни кечирганман. Омадини берсин, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!