Россияда ниқобни тақиқлаш тўғрисида қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Россияда ниқобни тақиқлаш тўғрисида қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Тегишли қонун лойиҳаси аллақачон парламент қуйи палатасига “Янги халқ” партияси аъзоси Владислав Даванков томонидан киритилган, деб хабар бермоқда База телеграм канали.

Ўзгартиришлар мамлакат ҳудудлари ва таълим муассасалари раҳбарларининг шахснинг юзини кўринмас ҳолга келтирувчи кийим кийиш жоизлигини ўзлари аниқлаш имкониятига эга бўлишини назарда тутади.

Лойиҳада давлатнинг дунёвийлиги, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини дин томонидан чеклаш, жамоат жойларида эҳтимолий таҳдидлар, шунингдек, ҳуқуқ ва эркинликларни чеклаш имкониятини истисно қилувчи моддасига қўшимча қилинади.

Депутатлар, шунингдек, айрим ҳудудларда кузатилаётган террорчилик хавфи юқорилигига эътибор қаратиб, жамоат жойларида кузатув камераларидан одамнинг юзини аниқлашни қийинлаштирадиган кийим кийишга йўл қўйилмайди, деган хулосага келишди.

Қонун лойиҳаси муаллифлари, шунингдек, бошқа мамлакатларда – Хитой, Ўзбекистон, Қозоғистон ва бошқа бир қатор мусулмон ва мусулмон бўлмаган мамлакатларда бундай кийим кийиш тақиқланганини ҳам эслатиб ўтишди.

Таъкидланишича, жойлар ва таълим муассасалари жамоат тартибини сақлаш мақсадида “жамоат жойларида ниқоб ва ҳижоб кийиш қонуний равишда тақиқланади.”

Шу билан бирга, улар ушбу қонун лойиҳаси "таълимнинг дунёвий хусусиятини мустаҳкамлашга имкон беради" деган фикрни илгари сурган.

Аввалроқ Россия ҳукумати диний кийимни ҳимоя қилиб чиққан эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!