Бухорода онлайн камералар орқали чиқинди ташлаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланди

Бухорода онлайн камералар орқали чиқинди ташлаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланди



Бухоро вилоятида белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш билан боғлиқ навбатдаги ҳолатлар аниқланди. Ҳуқуқбузарликлар Экология вазирлигининг Диспетчерлик ва онлайн мониторинг марказий бошқармаси томонидан ўрнатилган онлайн кузатув камераларига муҳрланди.


Хусусан, Бухоро шаҳар «Ҳ.Олимжон» МФЙда фуқаролар Б. И., У.Й., Д.К., С.А. ва В.Н.лар томонидан белгиланмаган жойга чиқинди ташланган. Натижада уларга нисбатан МЖтКнинг 91прим 1-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳар бир ҳуқуқбузарга БҲМнинг 1 баробари — 340 минг сўмдан жарима белгиланди.

Маълумот учун, онлайн кузатув камералари нафақат белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш, балки бошқа турдаги экологик ҳуқуқбузарликларни ҳам аниқлаб, бартараф этишга имкон беради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!