МИБ ҳам масофадан туриб хизмат кўрсатади

МИБ ҳам масофадан туриб хизмат кўрсатади

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти туманлараро ихтисослаштирилган бўлими жорий йилнинг ўтган даврида онлайн келиб тушган 41 минг 943 та ижро ҳужжати асосида 15 миллиард 870 миллион сўм қарздорликни ундирди.

Президентимизнинг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармонига мувофиқ фаолият юритаётган туманлараро ихтисослаштирилган бўлимлар ижро ҳужжатлари ижросини соддалаштирилган тартибда таъминлаб, ҳисобини юритади.

– Ижро ҳужжатларининг соддалаштирилган тарзда ижросини таъминлаймиз, – дейди МИБ Сурхондарё вилояти туманлараро бўлими бошлиғи Анвар Худоёров. – Маъмурий жарималар, солиқ қарзи ва давлат божини ундириш бўйича ундирувни қарздорнинг яшаш жойига ёки мол-мулки турган жойга бормаган ҳолда ахборот коммуникация технологияларини қўллаш йўли билан масофадан туриб амалга оширамиз. Шунингдек, ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиб, тўловларни қарздор фуқароларга бўлим томонидан юборилган хабарномада кўрсатилган ID рақамларга “Электрон тўлов тизимлари орқали” тўлаб берамиз.

Вилоятда ундирилган пул маблағларининг 50 фоизи махсус дафтарлар жамғармалари хусусан, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” га йўналтирилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!