Путин Россия ва КХДР ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги битимни имзолашга буйруқ берди

Путин Россия ва КХДР ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги битимни имзолашга буйруқ берди

Президент Владимир Путин Россия ва КХДР ўртасида кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги битимни имзолашга буйруқ берди.

Ҳужжатда Президент Россия Ташқи ишлар вазирлигининг манфаатдор федерал органлар ва ташкилотлар билан келишилган таклифини қабул қилиш, Россия Федерацияси ва Корея Халқ Демократик Республикаси ўртасида ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани имзолаш бўйича топшириқ берди.

Путин, шунингдек, Россия Ташқи ишлар вазирлигига келишувни имзолаш бўйича музокаралар чоғида унинг лойиҳасига фундаментал характерга эга бўлмаган ўзгартиришлар киритишга рухсат берди.

“Биз ушбу фармонда назарда тутилган келишувни юқори даражада имзолашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз”, — дейилади буйруқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!