Касб-ҳунар мактабларига қабул қачондан бошланади?

Касб-ҳунар мактабларига қабул қачондан бошланади?

Мамлакатимизда замонавий билим олиш ҳамда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунар эгаллаш истагида бўлган ёшларнинг таълим олиши учун кенг имкониятлар яратиб берилган.

Хусусан, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, республикада 332 та касб-ҳунар мактаби фаолият кўрсатмоқда.

Умумий ўрта таълим мактабларининг 2024 йил 9-синф битирувчилари касб-ҳунар мактабларига жорий йил 1 июлдан my.edu.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиши мумкин. Ушбу рўйхатга олиш жараёни 20 июль (шу куни ҳам) кунига қадар онлайн тарзда давом этади.

Касб-ҳунар мактаблари ўқувчилар учун 100 дан ортиқ касбдан бирини танлаш имконини беради.

Рўйхатдан ўтиш учун платформага (my.edu.uz) туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки ID карта маълумотлари ва 3х4 ҳажмидаги фотосурат киритилади.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, касб-ҳунар мактабларида ўқиш тўлиқ давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!