Мўғулистон Президенти Хоразм вилоятига жўнаб кетди

Мўғулистон Президенти Хоразм вилоятига жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан мамлакатимизда давлат ташрифи билан бўлиб турган Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух 25 июнь куни Хоразм вилоятига жўнаб кетди.

Тошкент халқаро аэропортида Мўғулистон раҳбари ва унинг рафиқасини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

Ташриф дастурига кўра, олий мартабали меҳмон Хива шаҳридаги тарихий обидалар, халқимизнинг бой маданий мероси билан танишади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!