Машҳур қўшиқчи Жастин Тимберлейк қамоққа олинди

Машҳур қўшиқчи Жастин Тимберлейк қамоққа олинди

Нью-Йорк полицияси таниқли америкалик қўшиқчи ва актёр Жастин Тимберлейкни маст ҳолда машина ҳайдагани учун ҳибсга олди.

У бой Нью-йоркликлар учун ёзги дам олиш маскани сифатида танилган Лонг-Айленддаги Саг Ҳарбор шаҳрида ҳибсга олинган.

Полицияси ҳозирча Тимберлейк қандай шароитда ҳибсга олингани ҳақида маълумот бермади.

43 ёшли Тимберлейк ўзининг олтинчи альбоми Everything I Thought It Was чиққандан сўнг тез орада дунё гастролларини бошлаши кутилаётганди.

Тимберлейк дунёдаги энг машҳур мусиқа санъаткорларидан биридир. У 2002 йилда ўзининг Justified номли биринчи яккахон альбомини чиқарди, у 8 миллион нусхадан ортиқ сотилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!