КХШТ Евроосиё хавфсизлигини муҳокама қилмоқда

КХШТ Евроосиё хавфсизлигини муҳокама қилмоқда

21 июнь куни Олмаотада бўлиб ўтган КХШТ мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари Евроосиёда янги хавфсизлик архитектурасини қуриш масаласини муҳокама қилди. Йиғилишда Евроатлантика тизими ўзининг энг яхши томонларини кўрсата олмагани, бу эса янги архитектуралар вақти келганини билдириши ҳақида фикр билдирилди, деб ёзади «Коммерсант».

Нашрнинг бу КХШТ аъзоларининг умумий позициясими, деган саволига Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Олмаотадаги йиғилишнинг барча иштирокчилари Евроосиёда мавжуд воқеликни ҳисобга олган ҳолда жиддий мулоқот ўтказиш тарафдори, деб жавоб берди.

«Коммерсант»нинг эслатишича, Арманистон йиғилиш иштирокчиларига киритилмаган, шунинг учун Ереваннинг Евроатлантика ва Евроосиё хавфсизлик архитектуралари ҳақида ўз фикри бўлиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!