Кумуш ва олтин ёққан кун ёхуд энг ноодатий ёғингарчилик

Кумуш ва олтин ёққан кун ёхуд энг ноодатий ёғингарчилик

Бу ғалати эшитилиши мумкин, бироқ ҳаётда бундай ёғин-сочин ҳақиқатан ҳам содир бўлган.

1940 йилнинг 17 июнида Россиянинг Нижний Новгород вилоятидаги Мешчера қишлоғи яқинида содир бўлган воқеа машҳур ҳолатлардан биридир. Ўша куни кучли момақалдироқдан сўнг маҳаллий аҳоли ердан XVI-XVII асрларга оид кумуш ва олтин тангаларни топа бошладилар.

Ҳаммаси бўлиб 1000 га яқин танга териб олинди.

"Бу қандай бўлиши мумкин?", деган савол туғилиши табиий.

Аниқланишича, кучли бўрон вақтида ер остида жойлашган хазина сақланадиган жой ўпирилиб кетган. Кучли шамол тангаларни ҳавога кўтариб юбориб, уларни Мешчера ҳудудидаги ерга улоқтирган. Бу, эҳтимол, маҳаллий аҳоли учун катта ва шубҳасиз, ёқимли “сюприз” бўлгандир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!