Куандик Бишимбаевнинг апелляцияси ҳам онлайн трансляция қилинади

Куандик Бишимбаевнинг апелляцияси ҳам онлайн трансляция қилинади

Куандик Бишимбаев ва қариндоши Бахитжан Байжановнинг апелляция шикоятини кўриб чиқадиган суд ҳайъатининг йиғилишлари жонли эфирда бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қозоғзистон Республика Олий суди матбуот хизмати хабар берди.

Бишимбаев ва Байжановга нисбатан жиноий иш аллақачон апелляция судига юборилган, дея эслатди суд. Биринчи учрашув жорий йилнинг 26 июнь кунига белгиланган.

“Жамоатчиликнинг суд муҳокамасига бўлган қизиқиши ортиб бораётганини инобатга олиб, апелляция инстанцияси суд мажлисларининг онлайн трансляциясини давом эттириш тўғрисида қарор қабул қилинди”, дейилади хабарда.

13 май куни Остона суди мамлакатнинг собиқ Миллий иқтисодиёт вазири Куандик Бишимбаевни 24 йилга озодликдан маҳрум қилди. У ўта шафқатсизларча қотиллик содир этганликда, шунингдек, турмуш ўртоғи Салтанат Нукеновани қийноққа солганликда айбдор деб топилди. Бишимбаевнинг хатти-ҳаракатлари хавфли рецидив сифатида малакаланди.

Ҳукм кучга кирса, собиқ вазир жазо муддатининг камида 16 йилини ўтаб, фақат 2040 йилдан кейингина шартли равишда озодликка чиқарилиши мумкин.

Унинг қариндоши Бахитжан Байжанов эса ўта оғир жиноятни яширганликда айбдор деб топилиб, тўрт йилга озодликдан маҳрум этилди.

Куандик Бишимбаев ўз мурожаатида қилмишларини эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга олиб келган қасддан баданга оғир шикаст етказиш сифатида қайта таснифлашни, иш бўйича иккинчи судланувчи Бахитжон Байжанов эса ўз ҳаракатларида жиноят таркиби йўқлиги сабабли оқлашни сўраган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!