Жанубий Кореядаги энг қадимий аквариум ёпилади

Жанубий Кореядаги энг қадимий аквариум ёпилади

Кореянинг энг қадимги жамоат аквариуми "Aqua Planet 63" 39 йиллик фаолиятдан сўнг 30 июнь куни бутунлай ёпилади. Ушбу хабар аквариумнинг расмий хабарида эълон қилинди.

1985 йилда Осиёнинг энг баланд иншоотларидан бирида жойлашган дея таъкидланган "Aqua Planet 63" мамлакатдаги рамзий кўнгилочар жойларидан бири бўлиб, корейслар, айниқса, болалар учун жуда севимли жой эди.

У 250 турдаги 30 000 га яқин денгиз жонзотларини ўз ичига олган ва ташриф буюрувчиларнинг асосини император пингвинларини кузатувчилар ташкил этган. У ерда турли хил денгиз ҳайвонлари билан сувости кўнгилочар шоулар ҳам ташриф буюрувчиларда яхши таассуротларни уйғотган. Корея аквариумида бўлган ушбу пингвингларни сақлаш қийин деб ҳисобланган.

Парк оператори Hanwha Hotels & Resorts маълумотларига кўра, аквариум очилганидан бери 90 миллионга яқин ташриф буюрувчиларни ўзига жалб қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!