Эрон чемпионати. Жалолиддин Машарипов жамоаси Ўрунов клубини яна иккинчи ўринга тушириб қўйди

Эрон чемпионати. Жалолиддин Машарипов жамоаси Ўрунов клубини яна иккинчи ўринга тушириб қўйди

Эрон Про Лигасида 24-тур ўйинлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Жалолиддин Машарипов тўп тепаётган Теҳроннинг "Истиқлол" клуби ўз майдонида "Шамс Азар Қазвин" клубини қабул қилди. Муросасиз кечган беллашувда ҳамюртимиз клуби 3:2 ҳисобида зафар қучди. Асосий таркибда майдонга тушган Машарипов 79-дақиқада мураббий томонидан захирага олинди.

Маълумот учун, "Истиқлол" ушбу ғалабадан кейин очколар сонини 53 тага етказди, ва Остон Ўрунов ҳаракат қилаётган "Персаполис"ни яна иккинчи ўринга тушириб юборди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!