Исроил қирғинни давом эттирмоқда

Исроил қирғинни давом эттирмоқда

Жума куни Исроил кучлари Ғазо сектори бўйлаб қочқинлар яшайдиган чодирлар, сув қудуқларига хизмат кўрсатувчи муниципал ишчилар ва уйларни бомбардимон қилди. Al Jazeera Arabic хабарига кўра, камида 75 киши ҳалок бўлган. Бу кун фаластинликлар учун сўнгги ҳафталардаги энг ҳалокатли кунлардан бири бўлди.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, ал-Мавасидаги ҳужумда камида 25 фаластинлик ҳалок бўлган, 50 киши яраланган.

Бундан бир неча соат олдин Исроил Ғазодаги муниципал идорага зарба бериб, камида етти киши, жумладан, сув қудуқларига хизмат кўрсатувчи беш ишчи ҳалок бўлган эди.

Аҳоли зич жойлашган ва урушдан вайронага айланган Ал-Шати қочқинлар лагеридаги уйга навбатдаги ҳужум 10 кишининг ҳаётига зомин бўлди, 17 киши яраланди, деб хабар берди Al Jazeera.

🏥 Исроилнинг доимий ҳужумлари туфайли сўнгги ойларда чекланган асосда ишлаётган Ал-Аҳли касалхонаси директори доктор Фадел Наимнинг сўзларига кўра, Ғазо бўйлаб камида 30 киши ҳалок бўлди.

🇺🇸 АҚШ президенти Жо Байден аввалроқ Исроилнинг Рафаҳга ҳужуми Вашингтоннинг Исроилни қўллаб-қувватлашини тўхтатишига олиб келишини айтган эди.

🔫Рафаҳда қуруқлик босқинининг кучайиши охирги кунларда шиддатли жангларга олиб келди. Бу, ўз навбатида, фаластинликларнинг, шу жумладан, Исроил томонидан «гуманитар зоналар» деб белгиланган ҳудудларда бошпана олаётганларнинг навбатдаги кўчиш тўлқинини келтириб чиқарди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!