Интерпол одам савдосига қарши курашишда 39 мамлакатдан 219 нафар шахсни ҳибсга олди

Интерпол одам савдосига қарши курашишда 39 мамлакатдан 219 нафар шахсни ҳибсга олди

Интерпол одам савдосига қарши курашиш операция доирасида 39 мамлакатда 219 нафар шахсни ҳибсга олган. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтига таяниб Дарё нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, ташкилот 1374 нафар жабрланувчининг аризасига асосан махсус операция ташкил этган. Европа, Шимолий ва Ғарбий Африка мамлакатлари полициялари билан ҳамкорлик ташкил қилинган.

“Глобал занжир” операцияси доирасида одам савдоси қурбонлари билан алоқа боғлаб, маълумот тўплашга ҳаракат қилинган. Бундай қурбонларнинг аниқланган сони 1374 киши бўлиб, шундан 153 нафари болалардир.

Операциянинг мувофиқлаштирувчилари Europol, Frontex ва Интерпол ташкилотлари ҳисобланади. Операция жинсий эксплуатация, мажбурий жиноятчилик ва мажбурий тиланчилик ҳолатларига эътибор қаратиб, юқори хавфли жиноий тармоқларни йўқ қилишга қаратилган.

Операция миллий ҳокимият органларини ўз мамлакатларида мақсадли тадбирларни амалга оширишга, трансчегаравий ҳамкорликни осонлаштиришга ва жамоатчилик хабардорлигини оширишга ундаган. Ёндашувларга бир неча қитъадан полиция кучлари ва чегарачилар жалб қилинган.

Операция давомида жами 276 та алоҳида ҳолат юзасидан тергов бошланган. 362 киши гумондор сифатида рўйхатга олинган. 2074 та жиноий активлар ҳукуматлар фойдасига мусодара қилинган. 363 та фирибгарлик ҳужжатлари фош қилинган.

Операция Альбания, Австрия, Бельгия, Босния ва Герсеговина, Бразилия, Болгария, Колумбия, Хорватия, Кипр, Дания, Финляндия, Франция, Германия, Греция, Венгрия, Исландия, Ирландия, Косово, Латвия, Литва, Малта, Молдова, Черногория, Нидерландия , Нигерия, Шимолий Македония, Польша, Португалия, Руминия, Сербия, Словакия, Словения, Испания, Швеция, Швейцария, Таиланд, Украина, Буюк Британия ва Вьетнам каби мамлакатларда амалга оширилган. Ушбу мамлакатларда ўтказилган оммавий тадбирлар натижасида одам савдосининг халқаро тузилмасини йўқ қилиш мақсад қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!