Бомбаланаётган Ғазо: 269-куннинг асосий воқеалари

Бомбаланаётган Ғазо: 269-куннинг асосий воқеалари

Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 269 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Рафаҳ, Хон Юнус, Шужайя ва Магази ҳудудларига ҳужум қилди. Яна ўнлаб одамларни ўлдирди. Уруш бошланганидан бери шаҳид бўлганлар сони 37 877 нафарга етди, 86 969 киши яраланди.

▪️Ғарбий Соҳилда босқинчилар Тулкарм баталони қўмондони Саид Ал-Жобирни ўлдирди. Минглаб тулкармликлар Саид Ал-Жобир билан хайрлашиш учун кўчага чиқди.

▪️Ал-Қассам бригадалари: Биз Рафаҳ назорат-ўтказиш пункти, Шужайя ва Ғазо шаҳридаги босқинчилар ҳамда уларнинг қуролларини бомбардимон қилдик. Босқинчилар охирги 48 соат ичида 33 аскари яраланганини маълум қилди.

▪️Ҳизбуллоҳ бир кунда босқинчиларга қарши 9 та амалиёт ўтказди.

▪️Ироқ қаршилик кучлари Умм ал-Рашрашдаги ҳарбий обектга ҳужум қилди.

▪️Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Ёқилғисиз кислород станциялари 48 соат ичида ишламай қолади. Биз барча халқаро ташкилотларни зудлик билан аралашиб, Ғазога ёқилғи етказиб беришга чақирамиз.

▪️Ал-Жазира босқинчилар фаластинлик маҳбуслардан тирик қалқон сифатида фойдаланаётгани акс этган кадрларни чоп этди. Одамлар туннелларга ва уйларга яширинишга мажбур бўлмоқда. Уларнинг ҳаракати камералар ёрдамида кузатилган.

▪️Минглаб диндор яҳудийлар ҳарбий хизматга норозилик билдириш учун Исроил кўчаларига чиқди. Намойишчиларни тарқатиш учун кўпик ва сув сепилган. Ўнлаб одамлар ҳибсга олинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!