Гулистонда 17 ёшли бола тенгдошини пичоқлаб қўйди

Гулистонда 17 ёшли бола тенгдошини пичоқлаб қўйди

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида 17 ёшли бола тенгдошини пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2021 йил 31 июль куни соат 23:30 ларда 2004 йилда туғилган Х.М. таниши 2000 йилда туғилган Ш.Б. билан Гулистон шаҳар «Намуна» МФЙ ал-Хоразмий кўчасида жойлашган «Сарбонтекс» корхонаси олдида ўзаро келишмовчилик негизида 2004 йилда туғилган Ж.У. танасининг турли жойларига уриб, тан жароҳати етказган.

Жанжал вақтида вояга етмаган М.Х. ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан вояга етмаган Ж.У.нинг ўнг томон биқин қисмига бир марта уриб, тан жароҳати етказган.

Оқибатда вояга етмаган Ж.У. оғир тан жароҳати билан РШТЁИМ Сирдарё вилояти филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Суд-тергов экспертизасининг 2021 йил 2 августдаги 1498-сонли хулосасида вояга етмаган Ж.У.нинг олган тан жароҳатлари ҳаёт учун хавфли бўлган оғир шикаст деб баҳоланган.

Гулистон шаҳар ИИО ФМБ 1-сон ИИБ тергов бўлими терговчиси С.С. томонидан М.Х. ва Б.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «э, в, г» (оммавий тартибсизликлар жараёнида ўта шафқатсизлик билан безорилик оқибатида қасддан баданга оғир шикаст етказиш) бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!