Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида 18 миллиард долларлик шартномалар имзоланади

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида 18 миллиард долларлик шартномалар имзоланади


Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида 18 миллиард долларлик шартномалар тузилади, деб хабар бермоқда «Подробно.уз» мухбири.

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган Энергетика вазири шаҳзода Абдулазиз бин Салмон Ол Сауд билан учрашувида маълум бўлди.

Ҳозирда мамлакатларимиз ўртасидаги қўшма лойиҳалар портфели 30 миллиард доллардан ошди ва Саудия Арабистонининг ACWA Power компанияси Ўзбекистон энергетика соҳасини ривожлантириш бўйича энг йирик инвестор ҳисобланади.

Жорий форум доирасида яна 18 миллиард долларлик яшил энергия, инфратузилма, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасидаги лойиҳалар бўйича келишувлар имзоланади.

Учрашувда томонлар ахборот-коммуникация технологиялари, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда янги лойиҳаларни илгари суриш зарурлигини таъкидладилар.

Бугун Шавкат Мирзиёев Тошкент инвестиция форумининг бошқа меҳмонлари билан ҳам бир қатор масалаларни муҳокама қилди. Хусусан, Вазирлар Маҳкамаси раиси – Қирғизистон Президенти Администрацияси раҳбари Оқилбек Жапаров билан учрашувда томонлар Қамбарота ГЭС-1 ва «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўли қурилишининг амалий жиҳатларини муҳокама қилди.

Бирлашган Араб Амирликлари Иқтисодиёт вазири Абдулла бин Ал Марри билан учрашувда савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликнинг қўшма лойиҳалари муҳокама қилинди, уларнинг қўшма портфели 4 миллиард долларга етди.

Президент Уммоннинг савдо, саноат ва инвестицияларни ривожлантириш вазири Қайс бин Муҳаммад ал-Юсуфни ҳам қабул қилди ва у билан яқин вақт ичида Ҳукуматлараро комиссия мажлиси ва қўшма бизнес-форум ўтказиш бўйича келишувга эришди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!