Германияда Венгрия бош вазири кортежи автоҳалокатга учради

Германияда Венгрия бош вазири кортежи автоҳалокатга учради

Германияга ташрифи чоғида Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг кортежи йўл-транспорт ҳодисасига учради. Оқибатда 61 ёшли германиялик полициячи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Bild'га таяниб Дарё нашри хабар берди.

Бахтсиз ҳодиса 24 июнь куни соат 11:15 атрофида Штутгарт шаҳрида содир бўлган. 69 ёшли аёл бошқарувидаги BMW шлагбаумдан чиқиб кетиб, Виктон Орбан машинасига ҳамроҳлик қилаётган 61 ёшли полициячининг мототциклига бориб урилган.

Полициячи зарбдан Венгрия бош вазирига ҳамроҳлик қилаётган бошқа, 27 ёшли офицернинг мототцикли учиб тушган. Уларнинг иккаласи ҳам оғир жароҳатлар билан шифохонага етказилган. Штутгарт полицияси комиссари Маркус Эйзенбраун 61 ёшли полициячи шифохонада вафот этганини тасдиқлаган. Воқеани тергов қилишни Людвигсбург полиция бўлими ўз зиммасига олган. Виктор Орбан футбол бўйича Европа чемпионати учун Германияга келган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!