Германия «чексиз уруш» хавфи ҳақида огоҳлантирмоқда

Германия «чексиз уруш» хавфи ҳақида огоҳлантирмоқда

Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Ғазодаги урушни тўхтатишга чақириб, АҚШ президенти Жо Байден таклиф қилган келишув режаси «бу мақсад сари аниқ йўлни» кўрсатаётганини таъкидлади. Бу ҳақда у Исроилга ташрифи чоғида айтиб ўтди.

Бербок Исроил-Фаластин можароси Исроил билан бирга яшайдиган мустақил Фаластин давлатини яратишни назарда тутувчи икки давлат тамойили асосида ҳал қилиниши кераклигини таъкидлади.

Баъзилар Ғазо секторида Исроил назоратини давом эттириш ва чексиз урушга чақирмоқда. Мен чин дилдан сўрамоқчиман: чексиз уруш Сдеротдаги, Кирят Шмонадаги уйларига қайтишни истаган оилаларнинг хавфсизлигини қандай яхшилайди? У маҳбуслар оилаларининг азоб-уқубатларига қандай барҳам беради? Ғазодаги кўпроқ азоб-уқубатлар Исроил учун қандай қилиб хавфсизликни оширади?
- таъкидлади Бербок.

Бундан ташқари, у Исроилнинг араб қўшниларининг ҳам Исроил, ҳам фаластинликлар учун хавфсизликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари муҳимлигини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!