Ғазо жанубида исроиллик аскар ҳалок бўлди

Ғазо жанубида исроиллик аскар ҳалок бўлди

Исроил армияси Ғазо сектори жанубидаги тўқнашувлар чоғида аскарларидан бири ҳалок бўлганини маълум қилди.

Исроил армиясининг ёзма баёнотида, Наҳал бригадасининг 931-баталонида хизмат қилган Эял Шинеснинг Ғазо сектори жанубидаги тўқнашувларда ҳалок бўлганлиги маълум қилинди.

Ғазо секторига ҳужумлар бошланган 2023 йил 7-октабрдан буён ҳалок бўлган исроиллик аскарлар сони 668 нафарга, шу жумладан қуруқликдаги босқин пайтида 314 нафарга етди.

Исроил армияси пайшанба куни ишғол остидаги Ғарбий Соҳилда рейд ўтказаётган Женин шаҳрида иккита бомба портлаши оқибатида снайпер бўлинмаси қўмондони ҳалок бўлганини ва яна 16 аскар яраланганини эълон қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!