Гаага суди Нетаняхуни ҳибсга олишга шошилмаяпти

Гаага суди Нетаняхуни ҳибсга олишга шошилмаяпти

Халқаро жиноий суд Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ва мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер бермоқчи бўлган суд прокурори Карим Хоннинг сўрови бўйича қарорни кейинга қолдирди.

Кечикиш Британиянинг аралашуви туфайли юзага келган. Британия вакиллари ИCЖга мурожаат қилиб, Исроилнинг Ғазо секторидаги террорчиларга қарши курашдаги ҳаракатларини қайта кўриб чиқиш ваколатига қарши чиқди.

ИCЖ ўз позициясини қўллаб-қувватламоқчи бўлган Британия ва бошқа мамлакатларга 12 июлга қадар ўз даъвосини билдириш учун вақт берди. Балки баҳс очиқ бўлади, деб ёзади Jerusalem Post.

Исроил ИCЖ ваколатини тан олмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!