Еврокомиссия Украинада коррупцияга қарши курашувчи орган тузди

Еврокомиссия Украинада коррупцияга қарши курашувчи орган тузди

Европа Комиссияси Украинага ёрдам жамғармаси доирасида тафтиш комиссиясини тузди, у Украина расмийларига Киевга кўрсатилган ёрдамдан фойдаланишни назорат қилиш, шунингдек, фирибгарлик, коррупция ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олишда ёрдам бериш учун мўлжалланган. Еврокомиссиянинг 12 июндаги тегишли қарори 17 июн, душанба куни Европа Иттифоқининг расмий журналида чоп этилди.

Ҳужжатда айтилишича, Еврокомиссияга ҳисоб берувчи янги орган 2028 йил 30 июнгача бўлган муддатга уч аъзодан иборат бўлиб, Брюсселдан ишлайди, алоҳида котибият эса Киевда бўлади.

Европа комиссияси қарорига кўра, тафтиш комиссиясининг камида олтита йиғилиши ҳар йили Брюсселда ўтказилиши керак, баъзи ҳолларда улар бошқа жойларда ёки онлайн форматда бўлиб ўтиши мумкин. Шунингдек, аудиторлар йилига олти марта «агар шароит имкон берса» Киевга ташриф буюришлари керак.

2023 йилнинг июн ойида Киевга уч йил давомида 50 миллиард евро ажратиш режаси муносабати билан Брюссел маблағ таъминлаш учун қўшимча шартларни эълон қилган эди. Биринчидан, Украина ёрдам самарадорлигини ошириш учун аудит ва назорат тизимини модернизация қилиши керак. Иккинчидан, Еврокомиссия режани амалга ошириш жараёнида исталган вақтда текширув ўтказиш имкониятига эга бўлиши белгиланди. Учинчидан, эҳтимолий қонунбузарликлар, фирибгарлик ва коррупциянинг олдини олиш учун мустақил аудиторлик кенгаши ташкил этилиши эълон қилинди, у давлат маблағларини тасарруф этиш бўйича ҳар қандай аниқланган ёки шубҳали ҳолат, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган камчиликлар тўғрисида Европа комиссиясига ҳисобот бериши керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!