Евро—2024. Бельгия Украина билан, Руминия Словакия билан дуранг ўйнади

Евро—2024. Бельгия Украина билан, Руминия Словакия билан дуранг ўйнади

Футбол бўйича Европа Чемпионатининг E гуруҳи 3-турдан ўрин олган ўйинлар 26 июнь, чоршанба куни бўлиб ўтди.

Бельгия Украинага қарши баҳс олиб борди. Учрашувда дарвозалар ишғол этилмади ва дуранг натижа қайд этилди.

Словакия эса Руминияга қарши майдонга тушди. Учрашувнинг 24-дақиқасида Дуда ҳисобни очди. 37-дақиқада Марин пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди. Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва ушбу ўйин ҳам дуранг натижа билан якунланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!