Эртага Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси магистратурасига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади

Эртага Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси магистратурасига кириш имтиҳонлари  бўлиб ўтади

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси магистратурасига 2020/2021 ўқув йили учун қабул жорий йил 15 сентябрь куни Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Келес йўли кўчасида жойлашган “Ғалаба” боғи ҳудудидаги ёпиқ саҳна майдонида ўтказилиши режалаштирилган

Академия магистратурасида жорий ўқув йилида таҳсил олиш учун жами 300 дан ортиқ номзодлар (квота-30 та) ҳужжатлар топширган.

Кириш имтиҳонлари ёзма имтиҳон ва суҳбатдан ташкил топади. Ёзма имтиҳон ҳуқуқий мавзуда эссе ва чет тили бўйича тест саволларидан иборат.

Имтиҳонни ўтказишда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида:

– чет тили бўйича тест саволлари Давлат тест маркази томонидан тузилиб, марказ томонидан имтиҳон ўтказилади ва жавоблари баҳоланади;

– имтиҳон жараёни видеокузатув остида реал вақт режимида трансляция қилинади;

– ёзма имтиҳонга, имтиҳон жавобларини текширишга ва суҳбат бўйича комиссия фаолиятига бошқа идоралар вакиллари кузатувчилар ва мутахассислар сифатида жалб қилинади;

– имтиҳон билетлари автоматик тарзда электрон генерация қилинади;

– ҳар бир номзодга идентификацион рақам берилади ва имтиҳон жавоблари тўлиқ шифрланади.

Имтиҳон ўтказиладиган жойга киришдан олдин номзодларнинг тана ҳарорати ўлчаниб, ҳар бир номзод алоҳида тиббий қўлқоп ва ниқоб ҳамда сув билан таъминланади, уларга керакли канцелярия товарлари берилади.

Кириш имтиҳонлари ўтказиладиган куни куннинг биринчи ярмида дастлаб чет тили бўйича, кейин эса мутахассислик фанлари бўйича имтиҳон ўтказилади.

Кириш имтиҳонларини топшириш учун номзодлар шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар билан белгиланган вақт ва жойга келишлари лозим.

Номзодлар кириш имтиҳонлари билан боғлиқ барча янгиликлар ҳақида Академиянинг расмий веб-сайти (www.proacademy.uz) ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари (https://t.me/ProsecutorAcademy, www.facebook.com/ProsecutorAcademy, www.instagram.com/proacademyuz) орқали танишиб боришлари мумкин.

Кириш имтиҳонларига оид қўшимча маълумот олмоқчи бўлган номзодлар учун ҳар куни онлайн консультациялар ўтказилмоқда. Бунинг учун улар 71-202-04-96 (ички 1775; 1795) телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.

Бош прокуратура Академиясининг жамоаси номзодларга кириш имтиҳонлари давомида зарур шароитларни яратиб беришга қаратилган барча чораларни кўради ва уларга омад тилаб қолади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!