Пашинян Россияга борди. Мақсад нима?

Пашинян Россияга борди. Мақсад нима?

Арманистон бош вазири Николь Пашинян ЕОИИ саммитида иштирок этиш учун Москвага борди. «ТАСС» мухбирининг хабар беришича, самолёт пойтахт аэропортларидан бирига қўнган.

Пашинян ЕОИИ саммитида иштирок этади, кейин эса Россия президенти Владимир Путин билан учрашади.

Пашинян яқинда Россияни 2020 йилда Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги можаро ва 2023 йилда Тоғли Қорабоғ масаласи авж олган пайтда тутган позицияси учун танқид қилганди. Арманистон вакиллари КХШТ доирасидаги қатор тадбирларда қатнашмади. Учрашув арафасида Кремль сўнгги пайтларда Москва ва Ереван ўртасида «муаммоли масалалар йиғилиб қолганини» айтди. Россия расмийлари бўлажак музокаралар «и» ни белгилашга имкон беради деб умид қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!