Россия ТИВ: Уч томонлама баёнот долзарблигича қолмоқда

Россия ТИВ: Уч томонлама баёнот долзарблигича қолмоқда

Озарбайжон, Россия ва Арманистон раҳбарлари ўртасида имзоланган уч томонлама баёнот ҳозирги шароитда ҳам долзарблигича қолмоқда, унга муқобил йўқ. Бу ҳақда «Репорт» га Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

«2020-2022 йилларда имзоланган уч томонлама шартномалар мажмуаси ҳозирги шароитда ҳам долзарблигича қолмоқда. Россия Арманистон-Озарбайжон муносабатларини барча йўналишларда нормаллаштириш жараёнига, жумладан, минтақавий транспорт коммуникацияларини очиш, Озарбайжон ва Арманистон ўртасида тинчлик битими шартларини ишлаб чиқиш, шунингдек, чегараларни делимитация ва демаркация қилишда ёрдам беришга тайёр. Биз Россия, Озарбайжон ва Арманистон бош вазирлари ўринбосарлари ҳамраислигидаги Уч томонлама ишчи гуруҳи доирасидаги алоқаларни фаоллаштириш тарафдоримиз. Жанубий Кавказда транспорт коммуникацияларини очиш учун муқобил ишончли механизм йўқ», — дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!