Энг қўрқинчли фильм: У томошабинларнинг юрак уриши тезлашишига қараб аниқланди

Энг қўрқинчли фильм:  У томошабинларнинг юрак уриши тезлашишига қараб аниқланди

Олимлар Хэллоуин арафасида энг қўрқинчли фильмни аниқлашди.

“Forbes” журнали ўз сайтида маълум қилишича, бунинг учун Британиянинг “BroadbandChoices” компанияси мутахассислари кинотомошабинларининг юрак уришини ўлчашган.

Тадқиқот 2020 йил 15 сентябридан 30 сентябригача ўтказилган. Унда  турли ёшдаги 50 киши иштирок этган. Олимлар фильмдаги хотиржам ва қўрқинчли саҳналар вақтида томошабинларнинг юрак уриши тезлашинини назорат қилишган.

Тадқиқот якунларига кўра “Синистер” (“Sinister”, 2012) фильми энг қўрқинчли деб топилган. Бу фильмни томоша қилиш вақтида томошабинлар юрак уриши дақиқасига 86 марта урган. Бу одатдагига қараганда 32 фоизга кўп дегани (дақиқасига 65 марта). Шу билан бирга фильмнинг энг қўрқинчи саҳнасида томошабинлар шунчалик қўрқиб кетишганки, уларнинг юрак уриши дақиқасига 131 мартагача ошиб кетган.

“BroadbandChoices” талқинига кўра энг хоррор фильм бешлигига қуйидагилар киритилган: “Маккор” (“Insidious”, 2010), “Тавба” (“The Conjuring”, 2013), “Реинкарнация” (Hereditary, 2018) ва “Ғалати ҳодисалар” ("Paranormal Activity", 2007


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!