Эктор Купер Ўзбекистон термаси билан 3 йиллик шартнома имзолади

Эктор Купер Ўзбекистон термаси билан 3 йиллик шартнома имзолади

Аввалроқ, аргентиналик мутахассис Эктор Купер Тошкентга келгани ҳақида хабар берган эдик.

Мураббий Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан 1 йилга узайтириш имкони билан 3 йиллик ("3+1" схемасида) шартнома имзолаган. Бу ҳақда Эктор Купер билан ўтган матбуот анжуманида эълон қилинди.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ҳамда Купер ўртасидаги битим "3+1" схемасида тузилган. Яъни шартнома муддати ЖЧ-2022нинг сўнгги саралаш босқичи якуни (2021 йил ноябрь)гача тузилган. Агар Ўзбекистон терма жамоаси мундиал йўлланмасини қўлга кирита олмаса, мутахассис истеъфога чиқарилади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!