Миллиардер Алишер Усмоновнинг синглиси судда ютқазди

Миллиардер Алишер Усмоновнинг синглиси судда ютқазди

Европа Иттифоқи суди USM холдинги асосчиси Алишер Усмоновнинг синглиси Гулбаҳор Исмоилованинг унга нисбатан Европа санкцияларини бекор қилиш ҳақидаги даъвосини рад этди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди. Қарор суд сайтида ҳам эълон қилинди.

Қарорда айтилишича, Исмоилова гинеколог бўлиб, учта фуқароликка эга: Россия, Ўзбекистон ва Кипр. У 2022 йил 8 апрелда Алишер Усмоновнинг синглиси сифатида Европа Иттифоқи санкциялари остида қолган. Тадбиркор ўша йилнинг февраль ойида санкцияларга дучор бўлганди. У, шунингдек, февраль ойида унинг санкциялар рўйхатига киритилишига эътироз билдирган, Европа Иттифоқи суди унинг даъвосини рад этди;

Қарорда айтилишича, Усмонов активларини Исмоиловага «билвосита» ўтказган, хусусан ҳужжатда «Дилбар» яхтасига ишора қилинган. Суд Исмоиловага нисбатан қўйилган чекловларни номутаносиб деб ҳисобламади ва даъвони қаноатлантирмади.

Усмоновнинг вакили суд қарорига изоҳ бермаяпти.

Аввалроқ Европа Иттифоқи Усмоновнинг бошқа синглиси Саодат Нарзиевани санкциялар рўйхатидан чиқариб ташлаган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!