Зеленский украиналикларга мурожаат қилди

Зеленский украиналикларга мурожаат қилди

Украина президенти Владимир Зеленский 8 май куни мудофаа вазирининг маърузасини ва қуролли кучлар бош қўмондонининг фронтдаги ҳарбий позициялар тўғрисидаги ҳисоботини эшитганини маълум қилди.

«Бугун Украина мудофаа вазирининг алоҳида ҳисоботи ва бош қўмондоннинг ҳисоботи бўлди. Бизнинг фронтдаги позицияларимиз, халқимиз ва жамоаларимизни жисмоний ҳимоя қилиш, Россиянинг ҳар қандай ҳужум ҳаракатларига йўл қўймаслик долзарб устувор вазифалардир», — деди Украина президенти кечки нутқида.

Зеленский Россиянинг 8 майга ўтар кечаси Украинага уюштирган оммавий ҳужумини изоҳлар экан, Россия Украина энергетика тизими – электр энергияси ишлаб чиқариш, гидроэлектр тўғонлари ва газ инфратузилмасига атайлаб ҳужум қилаётганини таъкидлади.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, у ёзда Швейтсарияда бўлиб ўтадиган биринчи глобал Тинчлик саммитига тайёргарликни давом эттирмоқда ва шу мақсадда Украинага ёрдам бера оладиган давлатлар раҳбарлари билан музокаралар олиб борган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!