Украина армияси Белгородга зарба берди

Украина армияси Белгородга зарба берди

Россия манбаларининг хабар беришича, Украина армияси Белгородга зарба берган, шаҳар тепасида ёнғин тутуни кўтарилган.

Go31/Belgorod News телеграм-каналининг хабар беришича, шаҳарда бир нечта автомобиль ёниб кетган. Тахминларга кўра, бу уриб туширилган ракеталар ёки дронларнинг қисмларининг қулаши оқибатлари.

Зарбадан бир оз олдин, ўша кечаси Белгородда учинчи марта сигнал («ракета хавфи») эълон қилинди.

Маҳаллий ҳокимият ва Россия ҳарбийлари зарба оқибатлари ҳақида ҳозирча ҳеч нарса маълум қилишмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!