Байден, агар Исроил Рафаҳда ҳарбий операция бошласа, унга айрим турдаги қуроллар етказиб беришни тўхтатиш билан таҳдид қилди

Байден, агар Исроил Рафаҳда ҳарбий операция бошласа, унга айрим турдаги қуроллар етказиб беришни тўхтатиш билан таҳдид қилди

Байденнинг айтишича, Рафаҳ операцияси “нотўғри”.

"Мен аниқ айтдимки, агар исроилликлар Рафаҳга кирса - улар ҳали буни қилмади - мен уларга тарихан бундай операциялар учун фойдаланиладиган қуролларни бермайман", —дея таъкидлади Америка раҳбари чоршанба куни CNN телеканалига интервьюсида.

Шу билан бирга, у Қўшма Штатлар Исроилга мудофаа қобилиятини сақлаб қолиш учун зарур бўлган барча нарсаларни, хусусан, “Темир гумбаз” ҳаво мудофаа тизими учун етказиб беришда давом этишига ишонтирди.

Аввалроқ АҚШ Исроилга оғирлиги 907 кг бўлган 1800 та ва 226 килограммли 1700 та бомба етказиб беришни кечиктиргани маълум бўлган эди. Байден CNN телеканалига берган интервюсида Ғазо секторида бундай бомбалардан фойдаланиш натижасида тинч аҳоли ҳалок бўлганини айтди. АҚШ президенти ЦАҲАЛ бу бомбалардан Рафаҳга ҳужум пайтида фойдаланиши мумкинлигидан хавотирда, деб ёзади The New York Times манбаларга таяниб. NYT маълумотларига кўра, Вашингтон Исроилга бундай бомбалар учун йўналтириш тизимларини етказиб беришни тўхтатиш масаласини ҳам кўриб чиқмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!