Хитой 12 та давлатга визасиз режимни 2025 йил охиригача узайтирди

Хитой 12 та давлатга визасиз режимни 2025 йил охиригача узайтирди

Хитой 12 давлат фуқаролари учун визасиз режимни қисқа муддатга 2025 йил охиригача узайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Линь Цзянь маълум қилди.

“Хитой ХХР ва хорижий давлатлар ўртасида фуқаролар алмашинувини осонлаштириш мақсадида Франция, Германия, Италия, Нидерландия, Испания, Малайзия, Швейцария, Ирландия, Венгрия, Германия, Австрия, Бельгия, Люксембург ва бошқа давлатлар фуқаролари учун 2025 йилнинг 31 декабрига қадар визасиз режимни узайтириш ҳақида қарор қабул қилди”, — деди хитойлик дипломат.

Унга кўра, юқорида кўрсатилган хорижий давлатларнинг оддий паспортга эга фуқароларига хизмат ва сайёҳлик, қариндош-уруғ ва дўстлар билан учрашиш, шунингдек, транзит сафарлари учун Хитой ҳудудига 15 кунгача визасиз кириши ва мамлакатда бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ХХР раиси Си Цзиньпиннинг Францияга ташрифи чоғида Хитой томони 12 давлат фуқаролари учун қисқа муддатли визадан озод қилиш сиёсатини 2025 йил охиригача узайтиришга қарор қилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!