Буюк Британия ва АҚШ: Россиянинг даромад манбаларини чеклаш бўйича ҳаракатларимиз давом этади

Буюк Британия ва АҚШ: Россиянинг даромад манбаларини чеклаш бўйича ҳаракатларимиз давом этади

Англия ва АҚШ Россиянинг даромад манбаларини чеклаш бўйича саъй-ҳаракатларини давом эттиришларини эълон қилишди.
Британия ҳукумати веб-сайтида чоп этилган Британия ва АҚШ ташқи ишлар вазирликларининг қўшма баёнотида, Буюк Британия ва АҚШ Россиянинг даромад манбаларини санкциялар ва бошқа чоралар билан чеклаш бўйича саъй-ҳаракатларини давом эттириши айтилган.
«Биз санкциялар ва экспорт назорати орқали Кремлга мисли кўрилмаган харажатларни қўйдик», — дейилади баёнотда. «Биз иттифоқчиларимиз билан Россиянинг даромад манбаларини, хусусан, энергия ва металлар каби асосий маҳсулотларни чеклаш учун ишлашда давом этамиз».
Баёнотда Буюк Британия ва АҚШ делегациялари Яқин Шарқда хавфсизлик ва барқарорликка таҳдид солаётган, террорчилик фаолиятини амалга ошираётган ёки қўллаб-қувватлаган шахсларни жавобгарликка тортиш ниятларини тасдиқлагани таъкидланди.
Буюк Британия ва АҚШ делегациялари санкциялар ва экспорт назорати «миллий хавфсизлик сиёсатининг асосий қуроли» эканлиги ва бундай чора-тадбирлар «ёмон ниятли фаолият»нинг олдини олиш ва «халқаро нормаларни ҳимоя қилиш» учун мувофиқлаштирилган тарзда амалга оширилиши кераклиги ҳақида келишиб олгани қайд этилди.
Бу ҳақдаги баёнот кеча Лондонда ўтказилган санкциялар бўйича иккинчи Британия-Америка стратегик мулоқоти якунлари бўйича қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!