Қатар ва Покистон иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди

Қатар ва Покистон иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди

Покистон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Ишоқ Дар ва Қатар ҳукуматининг ташқи ишлар бўйича маслаҳатчиси Муҳаммад бин Абдулазиз Ал-Хулайфий икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга қарор қилди.

Покистон Ташқи ишлар вазирлигидан берилган ёзма баёнотга кўра, Ҳулайфи, Қатар сармоя идораси вакиллари ҳамроҳлигида Покистоннинг пойтахти Исломободга бир кунлик зиёрати чоғида Дар билан учрашди.

Ҳулайфий ва Дар Ғазодаги вазият, икки томонлама муносабатлар ва минтақавий масалаларни муҳокама қилди.

Дар, Қатарнинг Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича фаол воситачилик ролини олқишлади.

Вазир Дар, минтақада тинчлик фақат 1967 йилгача бўлган чегаралар ичида, Шарқий Қуддус пойтахти бўлган, яшовчан, суверен ва бирлашган Фаластин давлатини яратиш орқали эришиш мумкинлигини таъкидлади.

Баёнотда, шунингдек, икки давлат савдо ва сармоявий алоқаларни кўриб чиқиб, энергетика, тоғ-кон саноати ва авиация соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга қарор қилгани қайд этилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!