Сергелида "Mercedes" ҳайдовчиси пиёда умрига зомин бўлди

Сергелида "Mercedes" ҳайдовчиси пиёда умрига зомин бўлди

Жорий йилнинг 09 май куни соат 17:00 ларда Сергели тумани Қумариқ кўчаси Автотунинг устахонаси қаршисида ҳайдовчи 2000 йилда туғилган А.Х. "Mercedes Benz" русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, пиёда 1997 йилда туғилган Д.К ни уриб юборган.

ЙТҲ натижасида пиёда олган тан жароҳатлари натижасида шифохонага олиб борилганда вафот этган, унинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!