Catalog.tmsiti.uz платформасидаги маълумотлар базалари интеграцияси амалга оширилмоқда

Catalog.tmsiti.uz платформасидаги маълумотлар базалари интеграцияси амалга оширилмоқда

Бугунги кунда қурилиш материаллари миллий классификатори электрон Catalog.tmsiti.uz платформаси фаолияти йўлга қўйилган. У давлат дастурлари асосида ижтимоий инфратузилма объектларининг дастлабки бошланғич нархларини шакллантиришда муҳим ҳисобланади.

Ҳозир платформа қурилишда қўлланадиган 181 минг 740 та материал ва буюм, 1 029 та машина ва механизм, 352 та кичик механизация, 3 минг 685 та ускуна ва қурилма ва 389 та қурилиш ишини ўзида жамланган.

Айни пайтда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ундаги маълумотлар базалари интеграцияси амалга оширилмоқда. Яъни, корхонабай иш ташкил этилиб, ҳар бир корхона томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар “электрон платформага” киритилмоқда.

Бугунги кунга қадар 100 га яқин корхонанинг ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлари платформага жойлаштирилди.

“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ахборот хизматига кўра, тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида маҳсулотларни платформага киритишга кўмаклашувчи 500 та брошюра чоп этилган ва ҳудудларда ишлаб чиқарувчиларга тақдим қилинган.

Платформа турли ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг маҳсулотларини бир жойда бирлаштириб, кенг аудиторияга максимал кўринишни таъминлайди. Бу ишлаб чиқарувчиларга кўпроқ потенциал мижозларни жалб қилиш ва бу бозорда янада самарали рақобатлашиш имконини беради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!