Грузия элчиси “Чет эл агентлари” тўғрисидаги қонун туфайли истеъфога чиқди

Грузия элчиси “Чет эл агентлари” тўғрисидаги қонун туфайли истеъфога чиқди

Грузиянинг Франциядаги элчиси Гоча Жавахишвили “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонун қабул қилиниши муносабати билан истеъфога чиқди. Бу ҳақда Жавахишвили Facebook'даги саҳифасида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, у Грузия ҳукуматида Россияни қўллаб-қувватловчи бирор кишини танимайди.

Дипломатнинг таъкидлашича, "хорижий агентлар" тўғрисидаги қонуннинг қабул қилиниши "муайян мақсадга эришиш учун ўзига хос тактика" бўлиши мумкин. Шу билан бирга, у энди мамлакатнинг ҳозирги сиёсатида ўз ролини кўрмаслигини айтди.

“Мен Грузия дипломатиясида 30 йил хизмат қилдим, 10 йил Европа интеграциясидан дарс бердим. Мен ҳам талабаларни биз Европа маданияти ва келажагимиз мамлакати эканлигига ишонаман ва ишонтираман. Европа бизнинг жойимиз”, - дея таъкидлади Жавахишвили.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!