Тошкентда юқори тезликдаги Kia уриб юборган пиёда вафот этди

Тошкентда юқори тезликдаги Kia уриб юборган пиёда вафот этди

9 май куни соат 17:00 атрофида Тошкент шаҳри Сергели туманида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши вафот этди, дея хабар бермоқда шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати.

Қайд этилишича, туманнинг Қумариқ кўчасидаги автотюнинг устахонаси қаршисида 24 ёшли ҳайдовчи А.Х. Kia автомашинасини бошқариб кетаётиб 27 ёшли Д.К.ни уриб юборган. ЙТҲ оқибатида пиёда олган жароҳатлари сабаб шифохонага олиб борилганда вафот этган.

Тармоқларда тарқалган видеоларда икки машина ўртасида пойга уюштирилгани, машиналардан бири эса йўлидан чиққан фуқарони юқори тезликда ҳаракатланиб келиб уриб юборганини кўриш мумкин.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!