Ўртоқ Ким Россия «империализмни мағлуб этишига» умид қилмоқда

Ўртоқ Ким Россия «империализмни мағлуб этишига» умид қилмоқда

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Россия «империализмнинг гегемон сиёсати» устидан ғалаба қозонишига ва «адолатли кўп қутбли дунё қуриш учун курашда янги ғалабага» эришишига умид қилмоқда. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путинга Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 79 йиллиги муносабати билан йўлланган телеграммасида айтилади.

«Ўртоқ Ким Чен Ин президентга, мард армияга ва Россия халқига куч-қудрати билан империализмнинг гегемон сиёсати ва муштарак ҳақ-ҳуқуқларини мағлуб этишини, адолатли ва тинч кўп қутбли давлат қуриш йўлидаги курашда янги ғалабага эришишини тилади», - дея хабар беради Корея марказий телеграф агентлиги.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!